Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Тонировка» учун сохта рухсатнома сотганлар ушланди. Рухсатномани хавфсиз ва онлайн олиш йўли эслатилди

«Тонировка» учун сохта рухсатнома сотганлар ушланди. Рухсатномани хавфсиз ва онлайн олиш йўли эслатилди

Тошкент вилояти Чиноз туманида истиқомат қилувчи 1991 йилда туғилган Миролим исмли шахс жиноий шериклари билан қалбаки рухсатномаларни сотиб келгани аниқланди.

Қайд этилишича, фирибгарлар 2022 йилнинг июль ойидан 2023 йилнинг март ойига қадар жами 241 нафар фуқарога қалбаки рухсатномаларнинг ҳар бирини 2 млн 400 минг сўмдан пуллаб келган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноий гуруҳга Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди ва 228-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, уларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

My.gov.uz портали рухсатномани осон ва шахсан расмийлаштириш имконияти борлигини эслатди.

«Бунинг учун ҳатто уйдан чиқишга ҳожат йўқ. Интернетга уланган қурилма бўлса кифоя. My.gov.uz дан фойдаланганлик учун 10 фоизлик чегирма ҳам бор!» дейилади хабарда.

Хизматдан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма ҳам тақдим этилган:

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг