Тошкентда кўприкдаги ҳаракат чекланиши сабаб бир қанча автобуслар йўналиши ўзгартирилди
2023 йилнинг 1 октябр кунидан бошлаб, Тошкент халқаро аэропорти ва Бобур кўчасини боғловчи кўприк йўлини таъмирлаш ишлари доирасида кўприк йўли орқали автобуслар ва юк транспортининг ҳаракати вақтинчалик чекланди.
Шу муносабат билан, мазкур кўчалар орқали ҳаракатланувчи автобус йўналишларининг ҳаракати қайта кўриб чиқилиб (1 октябр куни эълон қилинган чизма бекор қилинади) қуйидагича ўзгартиришлар киритилгани маълум қилинди:
- 11, 67, 76, 94-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати Бобур кўчасидаги Яккасой ТИИБ бекатида вақтинчалик қисқартирилади;
- 40-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати Бобур кўчасидан Нукус, Т.Шевченко, Туркистон, КҲЙ, Сарикўл, Темирйўлчилар, Ҳ.Алиев, С.Банокатий кўчалари орқали РEТ заводи бекатида вақтинчалик қисқартирилади;
- 77-сонли автобус йўналишининг ҳаракати Бобур кўчасидан Нукус, А.Қаҳҳор, А.Қаҳҳор-7, Кичик Бешёғоч, Кичик ҳалқа йўли, Сарикўл, С.Банокатий, Локомотив, Қумариқ кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналиши бўйлаб вақтинчалик ўзгартирилади;
- 106-сонли автобус йўналишининг ҳаракати Аэропорт-2 бекатидан Қумариқ, Локомотив, Темирйўлчилар, Сарикўл, КҲЙ, Кичик Бешёғоч, А.Қаҳҳор-7, А.Қаҳҳор, Нукус, Бобур кўчалари рқали кейинги ҳаракати ўз йўналиши бўйлаб вақтинчалик ўзгартирилади;
- 61-сонли автобус йўналишининг ҳаракати Аэропорт-2 бекатида вақтинчалик қисқартирилади;
- 47-сонли автобус йўналишининг ҳаракати вақтинчалик Халқаро аэропорт-2 бекатидан Қумариқ (ортга қайтиш), ТҲАЙ, Файзли, Ш.Руставели, Бобур кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналиши бўйлаб вақтинчалик ўзгартирилади;
- 45-сонли автобус йўналишининг ҳаракати вақтинчалик Тўқимачилик комбинати бекатида қисқартирилади. Йўналишнинг кейинги ҳаракати Қушбеги, Ш.Руставели, Бобур, Кичик ҳалқа йўли, Файзли, ТҲАЙ кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналиши бўйлаб вақтинчалик ўзгартирилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter