Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда ЙТҲ оқибатида «КамАЗ» бинони бузиб кирди. Тўрт киши шифохонага олиб кетилди

Тошкентда ЙТҲ оқибатида «КамАЗ» бинони бузиб кирди. Тўрт киши шифохонага олиб кетилди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

2021 йил 5 февраль куни тахминан соат 12.10 да Яшнобод туманидаги Кичик халқа автомобиль йўлида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Қайд этилишича, «ЕQUINOX AT» автомобилини бошқариб борган 39 ёшли Д.А. қайта бурилиш ҳаракати давомида ҳаракат устуворлигига эга бўлган 70 ёшли П.К. бошқарувидаги «КамАЗ» русумли юк автомобилини ўтказиб юбормаган.

Тўқнашув оқибатида «ЕQUINOX AT» автомобили бошқарувсиз ҳаракатни давом эттириб йўл четида тўхтаб турган 50 ёшли А.Н. бошқарувидаги «Nexia» автомобилига тўқнашган.

Бир вақтнинг ўзида «КамАЗ» автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, ТМА-1 биносига бориб урилган.

ЙТҲ оқибатида учала автомобиль ҳайдовчилари ҳамда бинода бўлган 73 ёшли М.М. шифохонага етказилган.

Мазкур факт бўйича тергов олди текшируви ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг