Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги автосалон эгалари қамалди

Тошкентдаги автосалон эгалари қамалди

Тошкент шаҳрида фуқаролардан катта миқдордаги маблағни фирибгарлик йўли билан олган автосалон эгаларига суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 3 нафар шахс пойтахтнинг Алишер Навоий кўчасида My сars номи билан автосалон очган. 2022 йил 16 январидан 2023 йил 2 августига қадар фуқароларга автомашиналарини 3 ой муддат ичида автосалондан чиқариб, етказиб беришларини айтган.

Харидорларни қабул қилишда эса улар гўёки GM Uzbekistan билан шартнома тузганликларини айтган. Шу тариқа жами 74 нафар фуқаронинг 40 млн сўмдан то 200 млн сўмгача бўлган миқдордаги жами — 6 млрд 155 млн сўмлик маблағини қўлга киритган, дейилади хабарда.

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани суди Жиноят кодекси 168-моддасининг (Фирибгарлик) тегишли бандлари билан айбланувчиларга 8−9 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг