Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги Фарҳод кўчасининг бир қисми ёпилади

Тошкентдаги Фарҳод кўчасининг бир қисми ёпилади

Фото: Чилонзор тумани ҳокимлиги

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги Фарҳод кўчасининг бир қисми 10 кундан ортиқ муддатга ёпилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар берди.

Фарҳод кўчасининг Шуҳрат чорраҳасидан «Чилонзор» метро бекати чорраҳасигача бўлган қисми 18 августдан 30 августгача транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади.

Кўрсатилган муддат ичида кўчадан ўтган иссиқлик тармоқлари қувурлари янгисига алмаштирилади, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг