Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентнинг айрим кўчаларида ҳаракат чекланмоқда

Тошкентнинг айрим кўчаларида ҳаракат чекланмоқда

Тошкент шаҳрининг қуйидаги кўчалари жорий йилнинг 18 июнь куни соат 17.00 дан 19 июнь куни соат 09.00 гача бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситалари учун ҳаракат вақтинчалик чекланади:

—  Ислом Каримов ва Олмазор кўчалари чорраҳасидан, Бешёғоч кўчаси бўйлаб Олмазор ва Бешёғоч кўчалари чорраҳасигача;

19 июнь куни соат 05.30 дан 09.00 гача бўлган вақт оралиғида қуйида келтирилган кўчаларда автотранспорт воситалари учун ҳаракат вақтинчалик чекланади:

—  Бешёғоч ва Фурқат кўчалари чорраҳасидан, Бешёғоч кўчаси бўйлаб Олмазор ва Бешёғоч кўчалари чорраҳасигача;

—  Олмазор ва Бешёғоч кўчалари чорраҳасидан, Афросиёб кўчаси бўйлаб Афросиёб ва Шароф Рашидов кўчалари чорраҳаси ва Афросиёб ва Шаҳрисабз кўчалари чорраҳасигача;

—  Ислом Каримов ва Олмазор кўчалари чорраҳасидан, Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Ислом Каримов ва Шароф Рашидов кўчалари чорраҳасигача;

—  Шароф Рашидов ва Ислом Каримов кўчалари чорраҳасидан Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб Шароф Рашидов ва Матбуотчилар кўчалари чорраҳасигача;

—  Ислом Каримов ва Шароф Рашидов кўчалари чорраҳасидан, Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Тарас Шевченко кўчалари чорраҳасигача бўлган қисми.

Ушбу кўчаларда «Ёшлар ойлиги» муносабати билан Олий ҳарбий ўқув юртлари курсантлари ҳамда профессор-ўқитувчилари иштирокида «Ватан қалқони» номли югуриш бўйича мусобақа ўтказилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг