Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Toyota заводлари бирдан тўхтаб қолди

Toyota заводлари бирдан тўхтаб қолди

Япониядаги барча Toyota заводлари тизимдаги муаммо туфайли ишламай қолди. Дастлабки маълумотларга кўра, носозлик Toyota глобал ишлаб чиқаришининг қарийб учдан бир қисмига таъсир кўрсатган.

Япониядаги барча Toyota йиғиш заводлари 29 август куни тушдан кейин ишини бутунлай тўхтатади, деб ёзади Business Today. Муаммонинг сабаби — ишлаб чиқариш тизимидаги носозлик.

Компания вакилининг дастлабки баёнотига кўра, «носозлик киберҳужум билан боғлиқ эмас». Муаммо шундаки, носозликлар туфайли керакли эҳтиёт қисмларига буюртма бериш имкони бўлмаяпти.

Япониядаги 14 та Toyota заводидан 12 таси 29 август куни эрталаб ишламай қолган. Қолган иккитаси биринчи смена тугагунча ишлашда давом этган. Тўхтаб қолишдан кўрилган зарар миқдори ҳозирча маълум эмас. Toyota'нинг Япониядаги заводларида бир кунда ўртача 13,5 мингга яқин автомобил йиғилади.

«Япониядаги 14 завод Toyota глобал ишлаб чиқаришининг қарийб учдан бир қисмини ташкил қилади. Компания савдо ҳажми бўйича дунёдаги энг йирик автомобил ишлаб чиқарувчи ҳисобланади», — дея қайд этади Business Today.

Ўтган йили Toyota заводларида ишлаб чиқариш киберҳужум туфайли бир кунга тўхтатилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг