Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

UzAuto Motors «Lacetti» ишлаб чиқаришни кўпайтирди

UzAuto Motors «Lacetti» ишлаб чиқаришни кўпайтирди

Жорий йилнинг сентябрь ойида компания «Chevrolet Lacetti» автомобилини ишлаб чиқариш линияларида оптимизация ишларини олиб борган.

Қайд этилишича, амалга оширилган ишлар натижасида «Chevrolet Lacetti» автомобилининг ишлаб чиқарилиш ҳажми кунига ўртача 280 тадан 320 та автомобилга етган.

Ишлаб чиқариш линияларининг модернизация қилиниши ойига ўртача 1000 дона автомобил ишлаб чиқариш имконини беради.

«Ишлаб чиқаришнинг кўпайиши юзага келаётган навбатларни қисқартиради ва мижозларга ушбу оммабоп автомобилни қисқа муддатларда етказиб беришни таъминлайди», дейилади компания хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг