Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Одамлар яна алданди». UzAuto Motors шартнома берилмаслигини маълум қилди

«Одамлар яна алданди». UzAuto Motors шартнома берилмаслигини маълум қилди

Ижтимоий тармоқларда Chevrolet автомобиллари учун шартнома бериш бошланиши ҳақида хабарлар тарқалгач, бугун тонгдан кўплаб дилерлик марказларида одамлар тўпланди.

Ҳолатга UzAuto Motors муносабат билдирди.

«Бугун бир қанча автоихлосмандлар автомобиллар учун контрактация бошланганлиги тўғрисидаги миш-мишларга ишониб, эрталабдан дилерлик марказларига келишгани сабабли катта навбатлар юзага келди.

Ҳурматли харидорлар, сотув бошланганлиги тўғрисида ва бошқа мурожаатлар бўйича маълумотларни UzAuto Motorsнинг расмий каналларидан олишингиз мумкин», дейилади хабарда.

«Одамлар яна алданди. Автомобилга шартнома бериларкан, деган гапга ишониб, автосалонларга борган халқ яна алданганини билиб, қўл силтаяпти. Шартнома берилмас экан.

Энди келаси сафар боришади.

Бунақа масҳарабозлик яна қанча давом этаркин: пулинг бор, лекин ўзинг истаган автомобилни ололмайсан?!», дея ҳолатни изоҳлади Расул Кушербаев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг