Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«UzAuto Motors» устидан Ниғматилла Йўлдошев ва Акмал Бурҳоновга депутатлик сўрови киритилди

«UzAuto Motors» устидан Ниғматилла Йўлдошев ва Акмал Бурҳоновга депутатлик сўрови киритилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари – Расул Кушербаев, Дониёр Ғаниев, Нодир Жумаев, Бекмирза Эшмурзаев, Зафар Жалолов, Анвархон Темировлар томонидан Бош прокурор ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорига «UzAuto Motors» устидан депутатлик сўрови киритилди. Бу ҳақда Расул Кушербаев хабар бермоқда.

«Бир гуруҳ депутатлар Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ваколат доирасида «UzAuto Motors» АЖда ўтказилган текширув якунлари бўйича олинган маълумот ва ҳужжатларда  қонунчилик ҳужжатларининг бузилиши, коррупцион ҳолатлар ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларига путур етказиш каби аломатлар кўринаётганлиги сабабли мазкур масалани алоҳида ўрганиб, жиноят аломатлари бор ёки йўқлиги юзасидан ҳуқуқий баҳо бериш ва ваколат доирасида чоралар кўриш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорига депутатлик сўрови киритишди», дея хабар қилди депутат.

Эслатиб ўтамиз, 19 август куни Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан «UzAuto Motors» АЖда қонун ҳужжатлари талаблари асосида текшириш ўтказилганлиги ҳамда жамиятга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги Қонуни талаблари бузилиши аломатлари бўйича иш қўзғатилганлиги тўғрисида ахборот берилган эди.

Унга кўра, Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан асоссиз киритилган харажатлар чегириш ва ушбу маблағларни истеъмолчиларга қайтариши лозимлиги қайд этилганди.

«UzAuto Motors» ушбу ахборотга ўз муносабатини билдириб, компания автомобиллар нархи асосли эканлигини ва ҳозирги вазиятда нархни пасайтириш имконсизлигини маълум қилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг