Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

UzAuto Motors юзга яқин автомобилини заводга қайтаради

UzAuto Motors юзга яқин автомобилини заводга қайтаради

Ижтимоий тармоқда Тошкентдаги Технопарк ҳудудига яқин жойлашган майдонда Chevrolet автомобиллари сақланаётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолатга UzAuto Motors компанияси расмий муносабат билдирди.

«Ҳақиқатдан ҳам, кўрсатилган ҳудуд UzAuto Motors’да ишлаб чиқарилган маҳсулотларни вақтинча сақлаш жойи бўлиб, улар турли хил сабабларга кўра чақирув компанияси томонидан қайтариб олинган. Айни дамда омборда 100 га яқин Chevrolet автомобиллари йиғилган бўлиб, улар босқичма-босқич ўзгартиришлар киритиш учун заводга юборилмоқда.

Биз ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг хавфсизлиги ва сифати стандартини таъминлаш учун бор кучимизни сарфлаймиз. Бу ўз навбатида муаммоларни ҳар томонлама назоратга олишни ва аниқланганларни тузатишни ўз ичига олади», дейилади компания хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг