Volvo компанияси 40 000 дан ортиқ электромобилларини қайтариб олмоқда
Volvo Cars компанияси EX30 SUV русумли 40 323 та электромобилини аккумулятор батареялари қизиб кетиши хавфи туфайли қайтариб олмоқда. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Компания эҳтиёт қисмларни бепулга алмаштириб беришдан олдин, ушбу моделдаги автомобиль эгаларига батареяни зарядлашни 70 фоизга чеклашни тавсия қилади.
Экспертларнинг фикрича, машиналарни қайтариб олиш Volvo обрўсига жиддий зарба бўлиши ва компанияга жуда қимматга тушиши (янги батареялар нархи 195 млн долларни ташкил қилади) мумкин.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter