Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яна бир даҳшатли ЙТҲда ёш ҳайдовчи вафот этди

Яна бир даҳшатли ЙТҲда ёш ҳайдовчи вафот этди

Кеча Тошкент шаҳрида яна бир даҳшатли йўл-транспорт ҳалокати рўй берди. 26 октябр тунги соат 22.45да кичик ҳалқа автомобил йўлида юз берган фожеада 19 ёшли Беҳруз К. вафот этди.

Унинг бошқарувидаги Нексия автомобили бетон симёғочга катта тезликда бориб урилган. Ҳайдовчи тан жароҳатлари билан касалхонага етказиб борилган, аммо шифокорлар ёрдамига қарамай ҳаётдан кўз юмган.

Нексия автомобилида бўлган йўловчилар — 19 ёшли Диёр К., Жавоҳир З. ва Муҳаммадазиз А. турли даражадаги тан жароҳатлари билан касалхонага етказиб борилган. Айни вақтда уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

ЙТҲ сабаби: ҳайдовчи тезликни жуда ошириб юборган ва оқибатда бошқарувни йўқотиб, бетон симёғочга катта тезликда бориб урилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг