Янги йил тантаналари сабаб Тошкентнинг бир қатор кўчалари ёпилади

Кириб келаётган Янги йил тантаналари муносабати билан Тошкент шаҳри марказида байрам тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.
Шу муносабат билан жорий йилнинг 20 декабрь куни соат 06:00 дан 2021 йил 15 январь соат 00:00 гача қуйидаги кўчаларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланади:
- Буюк Турон кўчасининг А.Навоий ва Матбуотчилар кўчалари оралиғидаги қисми;
- Зарафшон кўчасининг А.Навоий ва Матбуотчилар кўчалари оралиғидаги қисми;
- Истиқлол кўчасининг Буюк Турон кўчаси ва Амир Темур шоҳ кўчаси оралиғидаги қисми;
- Мустақиллик шоҳ кўчасининг Зарафшон кўчаси ва Амир Темур хиёбони оралиғидаги қисми.
Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter