Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Йўқотилган ҳайдовчилик гувоҳномасини тиклашда Ягона порталдан фойдаланиш мумкин

Йўқотилган ҳайдовчилик гувоҳномасини тиклашда Ягона порталдан фойдаланиш мумкин

Фото: «Xabar.uz»

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 271-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ягона интерактив давлат хизматлари порталида «Йўқолган ҳайдовчилик гувоҳномасини тиклаш учун имтиҳонга ариза юбориш» хизмати ишга туширилди.

Афзаллиги нимада?

Мазкур хизматнинг қулайлиги шундаки, энди фуқаролар йўқотилган гувоҳномани тиклаш учун Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмаларига ташриф буюрмаган ҳолда тегишли ҳужжатларни электрон илова қилишлари мумкин.

Бунда аҳолининг ҳам вақти, ҳам нақди тежалади.

Қандай ҳужжатлар талаб этилади?

Илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати:

  1. Ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсларини тугатганлик тўғрисидаги гувоҳнома.
  2. 083 шаклдаги тиббий маълумотнома (амал қилиш муддати 3 ойдан ўтмаган бўлиши лозим).
  3. Охирги бир йил давомида автотранспорт воситасини бошқарганлиги тўғрисида маълумотнома (ишончнома, ҳайдовчилик билан шуғулланса, ишхонадан маълумотнома, техпаспорт ва бошқалар).
  4. Йўқолган ҳайдовчилик гувоҳномаси (нусхаси мавжуд бўлса).

Кейинги жараёнлар

Тақдим этилган ҳужжатлар текширилгач, мурожаатчига Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмаларига ташриф буюриш, имтиҳонлардан ўтиш учун қонунчиликда белгиланган тўловларни амалга ошириш ҳамда назарий ва амалий имтиҳондан ўтиши мумкинлиги тўғрисида хабарнома юборилади.

Эслатиб ўтамиз: Ягона портал фойдаланувчилари юборилган аризалар ҳолатини ҳам my.gov.uz манзилида масофадан кузатиб бориш имкониятига эга.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг