Юридик шахсларга тегишли автоулов ҳайдовчилари малака оширишга мажбур

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 сентябрдаги «Инновацион ўқитиш услубларини жорий этиш йўли билан ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига кўра, 2018 йил 1 январдан бошлаб юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини бошқараётган шахслар икки йилда бир марта малака оширишга мажбур.
Ҳайдовчилар малакасини ошириш тадбирлари иш берувчиларнинг ўз маблағлари, бюджет ташкилотларида эса бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter