Евро-2020. Хорватия терма жамоасининг муҳим футболчиси ўйиндан олдин коронавирусга чалинди
Хорватия футбол терма жамоаси футболчиси Иван Перишич Евро-2020 1/8 финалидан олдин коронавирус билан касалланиб қолди. Бу ҳақда Хорватия футбол иттифоқи матбуот хизмати хабар берди.
Терма жамоа футболчиси дарҳол изоляцияга олинган. Перишич 10 кун карантинда бўлади, ўйинларда, машғулотларда ва йиғилишларда қатнашмайди. Жамоанинг қолган аъзолари COVID-19 га топширган тест натижалари манфий чиққан.
Хорватия 28 июнь — душанба куни Европа чемпионатининг 1/8 финалида Испанияга қарши тўп суради. Учрашув Копенгагенда бўлиб ўтади, Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.
Мусобақада касалликни юқтириш ҳолатлари Швеция, Словакия, Шотландия ва Португалия терма жамоаларида ҳам қайд этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter