«Реал» футболчиси жаҳон чемпионати Қатарда ўтказилишига қарши
Германия терма жамоасининг собиқ яримҳимоячиси Тони Кроос футбол бўйича жаҳон чемпионати Қатарда ўтказилишига қарши. «Реал» футболчиси турнир мезбонлиги Яқин Шарқ мамлакатига берилганини хато қарор, деди.
«Қатарга жаҳон чемпионатини ўтказишни ишониб топширганлар адашишди. Мен бу турнирга қаршиман», — Крооснинг сўзларини келтирди «Спорт-Экспресс».
2014 йилги жаҳон чемпиони Қатарнинг ЖЧ мезбонлигига салбий муносабати сабабини айтмади.
Эслатиб ўтамиз, Қатардаги жаҳон чемпионати шу йилнинг 30 ноябридан 20 декабрига қадар бўлиб ўтади.
Тони Кроос ушбу мундиалда қатнашмайди. У 2020 йилги Европа чемпиоантидан сўнг Германия терма жамоаси билан хайрлашган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter