«Трамп ва Путин бир қамоқхонада...» (фото)
Хабарингиз бор, 4 апрель куни АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп Нью-Йоркда расман ҳибсга олинди. Прокуратура 76 ёшли сиёсатчини 34 та банд бўйича жиноят содир этишда айбламоқда. Fox News жами айбловлар бўйича 136 йил озодликдан маҳрум этиш кўзда тутилгани, аммо реал жазо енгилроқ бўлиши ҳақида хабар берган.
Собиқ президентга жиноий айблов илгари сурилиши АҚШ тарихида илк бор кузатилмоқда. Тергов идорасига кўра, Трамп 2016 йилги президентлик сайловига таъсир кўрсатиш мақсадида ҳужжатларни сохталаштирган, шунигдек, суғурта ва солиқ соҳасида фирибгарликка қўл урган.
Аввал хабар берганимиздек, Трамп маҳкаманинг илк мажлисида ўзига қўйилган 34 та айбловнинг бирортасини ҳам тан олмаган. Навбатдаги суд мажлиси 4 декабрь куни Нью-Йоркда ўтиши кутилмоқда.
Жаҳон матбуот нашрлари АҚШ собиқ президентининг ҳибсга олиниши мавзусида карикатуралар чоп этди. Қуйида уларнинг айримлари эътиборингизга ҳавола этилмоқда. Ҳажвий суратлардан бирида Трамп Халқаро жиноий суд қамоққа олишга ордер берган президент Владимир Путин билан ҳамзиндон ўлароқ тасвирланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter