Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

10 киши жароҳатланди — ўзбекистонлик зиёратчиларнинг автобуси Саудия Арабистонида ЙТҲга учради 

10 киши жароҳатланди — ўзбекистонлик зиёратчиларнинг автобуси Саудия Арабистонида ЙТҲга учради 

Иллюстратив фото

Бугун, 27 декабр куни Саудия Арабистони вақти билан соат 09:15да «Ал-Афаж» транспорт компаниясига тегишли «Mercedes-Benz» русумли автобус ҳайдовчиси «Жидда–Мадина» 160-магистрал йўлида ухлаб қолиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили ахборот берди.

Мазкур автобусда Ўзбекистондан борган 50 нафар юртимиз зиёратчиларидан 10 нафари жароҳатланган.

Транспорт ҳодисаси оқибатида жабр кўрганларга Мадина шаҳри яқинидаги «Вади Ал-Фар» ва «Ал-Ҳимна» шифохоналарида тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Автобусдаги 40 нафар зиёратчи Мадина шаҳридаги меҳмонхонага жойлаштирилган.

Мазкур ҳолат Ўзбекистон Республикасининг Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан назоратга олинган. Ушбу мамлакатнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари ҳамда тиббиёт муассасалари билан доимий алоқа ўрнатилган. Дипломатларимиз фуқароларимиз ҳолидан хабарбор бўлиб турибди, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг