Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

11 ёшли боланинг ҳаётини сақлаб қолиш имкони бўлмади

11 ёшли боланинг ҳаётини сақлаб қолиш имкони бўлмади

Чилонзор туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида маълумот берилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 18 декабрь куни тахминан соат 17.30 ларда Чўпонота кўчасида 1983 йилда туғилган У.Т. бошқарувидаги давлат рақами 01 T 711 PB бўлган «Lacetti» русумли автомашина йўл четидан орқага ҳаракатланаётган 1960 йилда туғилган M.A. бошқарувидаги давлат рақами 01 N 300 KB бўлган «Cobalt» русумли автомашина билан тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида «Lacetti» русумли автомашина ҳайдовчиси У.Т., «Cobalt» русумли автомашина ҳайдовчиси М.А. ва йўловчиси 2011 йилда туғилган M.M. олган тан жароҳатлари натижасида тиббий муассасага олиб борилган. Бироқ тиббиёт ходимларининг саъй-ҳаракатларига қарамасдан 2011 йилда туғилган М.М. вафот этган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг