Қиз ўзига уйланаман дея алдаган йигитнинг «Jentra»сини қасддан ёқиб юборди

19 сентябрь куни Учтепа тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмига хабар келиб тушди.
Унда маълум бўлишича, 11-мавзеда 19 ёшли Ситора Г. томонидан 23 ёшли Асилбек Н.га тегишли бўлган «Lacetti Jentra» русумли автомобиль ёқиб юборилган.
Тергов олди текширувлари давомида аниқланишича, вақтинчалик Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида яшовчи Ситора Г. ва жабрланувчи ўртасида маълум вақт муҳаббат бўлган. Асилбек кейинчалик Ситорага уйланишини ваъда қилган, аммо ваъдасида турмаган.
Умидсизликда қолган қиз йигитнинг автомобилига ичидан ва ташқарисидан бензин қуйиб, ёқиб юборган. Ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter