22 ёшли қиз «Mercedes-Benz»да икки кишини уриб кетди. Бири воқеа жойида вафот этган
Бугун, 5 март куни тахминан соат 09.30 да Яккасарой тумани Боғибўстон кўчасида 22 ёшли Д.Р. «Mercedes-Benz» русумли автомобилни бошқариш давомида пиёдалар — 41 ёшли Г.Д. ва 58 ёшли Х.М.ларни уриб юборган.
Сўнг 33 ёшли И.К. бошқарувидаги «Cobalt» автомобилига тўқнашган. ЙТҲ сабаблари аниқланмоқда.
ЙТҲ оқибатида 41 ёшли Г.Д.га бадан шикастлари етган. 58 ёшли Х.М. олган жароҳатлари туфайли воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.
Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 моддаси 2 қисми бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter