Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Тўрт кишининг аҳволи оғир» — Нукусда ёнғин содир бўлди

«Тўрт кишининг аҳволи оғир» — Нукусда ёнғин содир бўлди

Бугун, 31 январь куни Нукус тумани, «Оқтерак» ҳудудида жойлашган 2 қаватли уйда газ портлаши ва ёнғин содир бўлди.

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, ҳодиса жойига Нукус туман тиббиёт бирлашмаси «Тез ёрдам» бўлими шифокорлари етиб бориб, жабрланувчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишган.

Қайд этилишича, портлаш ва ёнғин содир бўлган хонадонда яшаган фуқароларнинг 4 нафари оғир аҳволда. Улар Қорақалпоғистон Республикаси тез тиббий ёрдам марказига олиб келинган.

Ҳозирда беморлар шифокорлар назоратида.

Эслатиб ўтамиз, 29 январдан 30 январга ўтар кечаси Нукусдаги уйлардан бирида кучли портлаш юз берганди. Ҳодиса оқибатида беш киши ҳалок бўлди. Шунингдек, ҳодиса жойида ФВВ қутқарувчилари томонидан турли даражадаги жароҳатлар билан вайроналар остида қолиб кетган 5 ёшли қизалоқ чиқариб олиниб, малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага юборилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг