Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

6 автомобиль иштирокида фожиали ҳодиса содир бўлди

6 автомобиль иштирокида фожиали ҳодиса содир бўлди

Жорий йил 18 сентябрь куни соат 18:05 ларда Андижон вилояти Олтинкўл тумани Кўмакай М.Ф.Й. ҳудудидан ўтувчи 4Р130 автомобиль йўлининг 6-километрида:

1) 1989 йилда туғилган ҳайдовчи Ғ.А. бошқарувидаги «Dongfeng» юк автомобили;

2) 1992 йилда туғилган ҳайдовчи Б.Ю. бошқарувидаги «Дамас»;

3) 1973 йилда туғилган ҳайдовчи Ш.М. бошқарувидаги «Дамас»;

4) 1958 йилда туғилган ҳайдовчи М.А. бошқарувидаги «Нексия»;

5) 1958 йилда туғилган ҳайдовчи М.Ж. бошқарувидаги «Матиз»;

6) 2000 йилда туғилган ҳайдовчи Х.А. бошқарувидаги «Дамас» русумли автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси хабар берди.

Натижада «Дамас» автомобили йўловчиси бўлган фуқаро М.Ф. шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Олтинкўл тумани ИИБ ТБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг