74 йил бахтли турмуш кечирган жуфтлик бир кунда вафот этди

Бразилиялик эр-хотин илк танишуви ҳақида гап кетса, тасодифий учрашганларини табассум билан эслашарди. Йигит бармоғи учида занжирли тақинчоғини айлантираётганда, нотаниш қизнинг қўлига учиб тушади. Бу ҳолатдан ёшлар кулишади ва уларнинг муҳаббати шундай бошланади.
Улар 1951 йилда турмуш қуришганида йигит 20, қиз эса 18 ёшда бўлган ва олти фарзандни дунёга келтиришади, уларнинг невара, чевара, эваралари ҳам бор.
Одилета Альцгеймер (хотира йўқолиши) касаллигига чалинганидан сўнг, унга меҳрибон чоли Паскоал ғамхўрлик қилиб келаётганди. Аммо 2023 йилда Паскоалнинг ўзига даҳшатли ташхис қўйилди: даволаб бўлмайдиган ичак саратони. Кекса эр-хотиннинг яқинларининг айтишича, бу хабар Паскоални жуда қайғуга солган, ахир хотини усиз қандай яшайди? Паскоал Одилетани ёлғиз ташлаб кетмаслиги учун бир кунда сўнги манзилга кетишларини Худодан сўрай бошлаган. Ва унинг дуолари ижобат бўлганга ўхшайди.
Одилета 17 апрель куни эрталаб соат 7:00 да 92 ёшида, Паскоал эса 94 ёшида соат 17:00 да шу хонада вафот этди. Эр-хотин 74 йил бахтли турмуш кечиришди ва тўйлари бўлган санадан икки кун ўтиб вафот этдилар. Уларнинг барча қариндошлари бир овоздан бу фильм ишлашга лойиқ муҳаббат ҳикояси эканлигини таъкидлашди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter