Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонда 2 ёшли қизчани машина уриб кетди, бола комада

Андижонда 2 ёшли қизчани машина уриб кетди, бола комада

27 июль куни Андижон вилояти, Избоскан тумани, Жонобод қишлоғида 32 ёшли А. исмли фуқаро ўзининг «Нексия-2» машинасида йўл бўйида ўйнаб юрган 2 ёшли қизчани уриб юборган.

Қизча бошидан қаттиқ лат егани учун миясига қон қуйилган. Уни зудлик билан туман маркази Пойтуғдаги шошилинч тиббий ёрдам марказига олиб боришган. Қизча ҳозир комада ётибди.

«Кўчамиз ўзи тор бўлса, қанақасига бу ерда шунақа тезликда машина ҳайдаш мумкин?», дея алам аралаш ҳайрат билан гапиради қизчанинг отаси.

Маълум бўлишича, шифокорлар боланинг соғлиги ҳақида ҳозирча тайинли гап айтишмаган

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг