Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонда ҳомиладор аёлга электрошокер ишлатган босқинчи ушланди

Андижонда ҳомиладор аёлга электрошокер ишлатган босқинчи ушланди

Иллюстратив фото

2021 йилнинг 2 март куни соат 10:00 ларда номаълум шахс юзларига ниқоб тақиб олиб электрошокер билан қуролланган ҳолда Марҳамат тумани Турон МФЙ.да яшовчи ҳомиладор бўлган 28 ёшли Нилуфар Т.нинг хонадонига ғайриқонуний равишда киради.

Босқинчи Нилуфар Т.дан тақиб олган тилла-тақинчоқларини беришини талаб қилиб, унга электрошокер билан ҳужум қилиб, тақинчоқларини зўрлик ишлатиб тортиб олади ва девор ошиш йўли орқали уйдан чиқиб қочиб кетаётган вақтида маҳаллада яшовчи фуқаролар томонидан ушланади. 

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни 26 ёшли Мансурбек М. содир қилганлиги аниқланиб, тилла-тақинчоқлар ва электрошокер мосламаси  ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марҳамат тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Мансурбек М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми «в» банди (Босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Жиноят кодексининг нормаларига кўра, босқинчилик жиноятини содир этган шахс 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг