Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонда шифокор калтакланди (видео)

Андижонда шифокор калтакланди (видео)

Видеодан лавҳа

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Андижон туманида тез ёрдам бригадаси шифокори калтаклангани, лекин урган фуқароларга чора кўрилмагани изоҳи билан видеолавҳа тарқалди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳолатга муносабат билдирди.

Қайд этилишича, 4 июль куни соат 22:50 ларда Андижон тумани ҳудудида жойлашган Қўнжи қишлоқ шифохона пунктида фуқаро Н.Ж. шифокор М.М.нинг фаолиятидан кескин норози бўлиб, шифокорни уриб тан жароҳатлари етказган.

Ҳозирда зиддият иштирокчиларининг барчасининг шахси аниқланган. Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув тадбирлари олиб борилмоқда. Жабрланган шифокор М.М.га суд тиббий экспертизаси тайинланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг