Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонда ЙПХ ходими йўл ҳаракатида хавфли ҳолатни келтириб чиқарди

Андижонда ЙПХ ходими йўл ҳаракатида хавфли ҳолатни келтириб чиқарди

Ижтимоий тармоқларда «ИИБга қарашли машина авария келтириб чиқарди» сарлавҳаси билан тарқалган видеолавҳа юзасидан расмий маълумот берилди.

Қайд этилишича, ҳолат 14 май куни соат 17:08 ларда, Андижон туманида содир бўлган.

Аниқланишича, вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ 6-сафарбарлик гуруҳи инспектори сафдор А.Ш. хизмат вақтида, давлат рақам белгиси 60 322 VSF бўлган хизмат автомашинасида охирги зарурат туфайли кўк ва қизил рангли маёқчаларини ёққан ҳолатда йўлни қатнов қисмидан орқага қайрилиб олиш ҳаракатини амалга оширмоқчи бўлган. Аммо шу вақтда йўлнинг қарама-қарши томонидан ҳаракатланиб келаётган 1997 йилда туғилган Э.А. бошқарувидаги Spark автомобили билан тўқнашиб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган.

Оқибатда ҳар икки транспорт воситаси техник шикастланган, тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳозирда ушбу йўл транспорт ҳодисаси бўйича тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган, ходимга нисбатан хизмат текшируви тайинланиб, қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг