Ангренда 11 тонна бензин оқиб кетди
Ангрен нефтебазасидан лоток ариқлари орқали АИ-80 бензин ёқилғи маҳсулоти оқди.
Расмий маълумотга кўра, жорий йилнинг 10 декабрь куни тахминан соат 20.10 да Ангреннефтебазаси ҳудудида 5000 м(куб) ҳажмдаги 20-сонли сиғим (резервуар) сифонининг жўмрагида ҳаво ҳарорати пасайиши муносабати билан музлаб ёрилиш юз берган. Натижада сиғимда бўлган АИ-80 бензин ёқилғи маҳсулоти (11 500 литр) тўкилган. Содир бўлган авария ҳолати завод ишчи-ходимлари томонидан шу куннинг ўзида, соат 20.45 да бартараф қилинган. Ҳеч кимга жиддий зарар етказилмаган.
Ёқилғи маҳсулотлари тўкилиши натижасида ёмғир суви чиқадиган лоток ариқлари орқали завод ҳудудидан 2022 йил соат 14.00 да ташқарига сизиб чиққан.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter