Ангренда бедарак йўқолган она ва бола қидирилмоқда
2019 йил 29 март куни Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида яшовчи Шуҳрат Мирзаев ИИБга мурожаат этиб, унда шу йил 24 март куни соат 04.00ларда турмуш ўртоғи 1989 йилда туғилган Юлдуз Абдураманова ва қизи 2018 йилда туғилган Асалия Мирзаева билан биргаликда уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганликларини маълум қилган. Она ва болани қидириб топиш чоралари кўрилмоқда.
«Ҳурматли фуқаролар, агар ушбу шахслар ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлсангиз, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига мурожаат қилишингизни ёки “102” телефон рақами орқали хабар беришингизни сўраймиз», дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter