Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Автобус эшигига қисилиб қолиб, йиқилган йўловчи вафот этди

Автобус эшигига қисилиб қолиб, йиқилган йўловчи вафот этди

Фото: Xabar.uz

Автобус эшигига қисилиб қолиб, ерга йиқилган йўловчи вафот этди. Ҳодиса 10 февраль куни Наманган шаҳридаги Сардоба МФЙнинг Навоий кўчасида содир бўлган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ хабар берди.

Қайд этилишича, Isuzu русумли автобус ҳайдовчиси бекат олдида йўловчиларни олиб, автобус эшигини ёпмай ҳаракатни давом эттирган ва эшикларни ёпган вақтида, орқа эшикда турган йўловчи эшикка қисилиб қолиб, ерга йиқилган.

Натижада йўловчи оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича ЎзР ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг