Аянчли тўқнашувда «Nexia» ҳайдовчиси ёниб кетди

19 ноябрь куни Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани ҳудудидан ўтувчи йўлда ҳайдовчи, А.Н. бошқарувидаги «Nexia» русумли ҳамда ҳайдовчи, Н.Қ. бошқарувидаги «Зил-ММЗ 554» русумли юк автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Оқибатда «Nexia» автомобилида ёнғин юзага келган.
Тўқнашув ва ёнғин натижасида «Nexia» русумли автомобиль ҳайдовчиси А.Н. олган оғир тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Мирзаобод тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter