Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Айни вақтда «Қамчиқ»да қор ёғмоқда. ФВВ огоҳлантирди

Айни вақтда «Қамчиқ»да қор ёғмоқда. ФВВ огоҳлантирди

Фото: ФВВ

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати томонидан берилган маълумотларга кўра, 2019 йил 6 декабр куни, бугун А-373 «Тошкент-Ўш» автомобил йўлининг «Қамчиқ» довони қисмида вақти-вақти билан қор ёғиши, туман тушиши, шамол тезлиги секундига 5-10 метргача кучайиши кутилмоқда.

«Шу муносабат билан, йўл транспорт ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, довон ҳудудида ҳаракатланишдан олдин хавфсизлик қоидаларига эътибор қаратишингизни сўраймиз», дейилади ФВВ хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг