Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Аёл ва икки қиз заҳарланди. Қизлардан бири вафот этган

Аёл ва икки қиз заҳарланди. Қизлардан бири вафот этган

2021 йил 5 ноябрь куни Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани «Адолат» маҳалласи, Фурқат кўчаси 11-уйда бахтсиз ҳодиса содир бўлди.

Шу уйда яшовчи фуқаролар – 1967 йилда туғилган Б.А. 1995 йилда туғилган М.М. ва 2008 йилда туғилган М.А. номаълум газдан заҳарланиш бахтсиз ҳодисаси билан Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли шошилинч тез ёрдам бўлимига олиб келинган.

2021 йил 6 ноябрь куни 2008 йилда туғилган М.А Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли Болалар шифохонасида вафот этган.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимининг тегишли қарори билан туманда бахтсиз ҳодиса содир бўлганда унинг сабабларини текшириш бўйича дастлабки зарур чораларни кўриш, бахтсиз ҳодиса сабабларини текшириш комиссияси таркиби тасдиқланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг