Бедарак йўқолган қиз қидирилмоқда
2002 йилда туғилган Абзалова Фотима Маҳмуджон қизи жорий йилнинг 14 август куни Олмазор тумани, Шифонур кўчаси, 71-уй манзили бўйича жойлашган уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.
Белгилари: бўйи 170-175 см., қадди-қомати ўртача, сочлари узун оч жигар ранг, кўзлари тўқ қора, лаблари, қулоқлари ўртача, ияги тўғри.
Кийимлари: оқ-қора хол-хол гулли кўйлак, қора шиппак.
Қидирувга фойдали бўлиши мумкин бўлган маълумотни Олмазор тумани ИИО ФМБга қуйидаги рақамлар орқали маълум қилиш сўралган: 71-230-50-85, 71-230-50-86 или 102, 71-232-30-40, 71-232-40-50.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter