Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бекободда ёш аёл ўзини бешинчи қаватдан ташлаб вафот этди

Бекободда ёш аёл ўзини бешинчи қаватдан ташлаб вафот этди

Фото: Xabar.uz

Бекободда 28 яшар аёл ўзини бешинчи қаватдан ташлаб вафот этди. 

Воқеа 27 март куни соат 21:30 ларда содир бўлган. Икки фарзанднинг онаси бўлган Н.Х. яшаш хонадонининг 5-қаватидан ўзини ташлаб, ўз жонига қасд қилган.

Воқеа жойига тумани прокурори, туман прокуратураси терговчиси, ИИБ бошлиғи ва бошқа тергов-тезкор гуруҳи аъзолари чиққан. Воқеа жойини кўздан кечириш давомида аёлнинг яшаш хонадонидан унинг бир дона телефон аппарати олинган. Ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланган.

Яқинларининг айтишича, аёлнинг турмуши нотинч бўлган, эри ваҳшийларча калтаклаб келган. Тўққиз йиллик турмушнинг бор-йўғи уч йилини эриникида яшаган. Лекин шу орада уч марта ҳимоя ордери берилган бўлса ҳам зўравонга бирор чора кўрилмаган.

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг билдиришича, айни пайтда ҳолат юзасидан Бекобод туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, натижаси юзасидан қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг