Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Беш ойда ёнғинлар натижасида қанча одам қурбон бўлгани айтилди

Беш ойда ёнғинлар натижасида қанча одам қурбон бўлгани айтилди

Фото: Xabar.uz

2022 йил 5 ойида республикада 3449 та ёнғин юз берди, 82 киши тан жароҳати олди, 48 киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда АОКАда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Ўлмас Музаффаров иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.

Май ойи ва июнь ойининг биринчи ўн кунлигида ёнғинлар билан боғлиқ вазият фаоллашгани кузатилмоқда.

Ушбу даврда содир бўлган ёнғинлар 981 тани ташкил этиб, 106 таси — қуриган ўсимликларнинг ёниши, 665 таси — аҳоли турар жойлари ва 210 таси — бошқа объектларга тўғри келмоқда.

Ёнғин келиб чиқиш сабаблари таҳлил қилинганда, аксарият ҳолларда аҳоли яшаш жойларидаги ёнғинлар маиший кондиционер ва музлаткичлардан ҳамда тозаланмаган қуруқ ўтларнинг ёнишидан келиб чиқаётганлиги маълум бўлмоқда.

Бундай жазирама пайтларда инсон учун қулай шароитлар яратиш мақсадида, ҳавони салқинлатувчи турли электр қурилмалардан, айниқса, кондиционерлардан фойдаланаши даражаси ортиши табиий. Бироқ, кондиционердан узоқ муддат қаровсиз фойдаланиш, электр таъминоти қоидаларига риоя этмаслик, битта электр истеъмолчи учун мўлжалланган электр токи манбаларига катта қувватга эга бир-нечта истеъмолчиларнинг уланиши, электр кабелларнинг қизиши ва оқибатида манфий ва мусбат симларнинг қисқа туташувига олиб келиб, ёнғин чиқишига сабаб бўлмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг