Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бир йилда 2,5 мингга яқин одам йўлларда ҳалок бўлди

Бир йилда 2,5 мингга яқин одам йўлларда ҳалок бўлди

Ўзбекистонда 2021 йилда йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида жами 2426 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги инфографикасида айтилди.

2021 йилнинг январь—декабрь ойларида жами 10 001 та йўл-транспорт ҳодисалар содир этилган бўлиб, улар оқибатида 9230 киши жароҳат олган.

Аварияларнинг кўпи, Самарқанд, Тошкент шаҳри, Наманган ва Фарғона вилоятларига тўғри келмоқда. Биринчи поғонада Фарғона вилояти — 1469 ҳодиса. 

ЙТҲларнинг 4698 таси пиёдалар, 1621 таси болалар, 1075 таси велосипедчилар, 84 таси мотоциклчилар билан содир бўлган. Авариялар содир этган ҳайдовчиларнинг 268 нафари аёллар бўлса, 9733 нафари — эркаклардир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг