Божхона постида ғилдираги «тилла» автобус тўхтатилди
Тошкент вилояти божхона бошқармаси «Ғишткўприк» чегара божхона пости ходимлари томонидан ДХХ Чегара қўшинлари билан ҳамкорликда яширин тақинчоқлар аниқланди.
Юртимизга ўтиш учун фуқаро бошқарувида кириб келган автобус белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилганида, автобуснинг қўшимча ғилдирагининг ички қисмида хуфиёна яширилган тахминий қиймати 1 млрд 770 млн сўмлик 59 кг заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда божхона органлари томонидан суриштирув тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Амалдаги тартибларга мувофиқ, жисмоний шахслар божхона чегараси орқали божхона тўловларисиз, йўловчи божхона декларациясида кўрсатган ҳолда умумий оғирлиги 65 граммдан кўп бўлмаган қимматбаҳо металллар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмларини олиб киришлари мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter