Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бўка туманида ИИБ ходими 8 ёшли қизни уриб юборди

Бўка туманида ИИБ ходими 8 ёшли қизни уриб юборди

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Жорий йилнинг 5 февраль куни  Тошкент вилояти, Бўка тумани, Бўстон МФЙ ҳудудидан ўтган ички автомобиль йўлида, ҳайдовчи, 1984 йилда туғилган Ғ.Э. «Спарк» русумли автомобилни бошқараётиб, 2012 йилда туғилган Д.Ш.ни уриб юборган.

Натижада, пиёда, 8 ёшли Д.Ш. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Бўка тумани прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ҳодиса сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда «Спарк» ҳайдовчиси ички ишлар ходими экани айтилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг