Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Цинепар»дан болалар вафот этгани бўйича хабар тарқатган ресурсга жиноий иш очилди

«Цинепар»дан болалар вафот этгани бўйича хабар тарқатган ресурсга жиноий иш очилди

Фото: Xabar.uz

25 январь  куни тармоқда Бухорода 23 нафар ёш бола «Цинепар» сиропини ичиш туфайли болалар ўлими кузатилгани ҳақида хабар тарқалганди.

ССВ ҳолат юзасидан баёнот бериб. хабарни асоссиз дея атади.

Таъкидланишича, «Bukhara news» ахборот ресурси томонидан маълумотларнинг ҳаққонийлиги ўрганилмасдан видеомурожаат эълон қилинганлиги оқибатида аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар тарқатилганлиги ҳолати бўйича вилоят прокуратураси томонидан Жиноят Кодексининг 244 1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ўзбекистон Республикасининг «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Қонунининг 12¹- моддасида ахборот ресурсининг эгаси, шу жумладан блогерларга ўз веб - сайтига ва (ёки) веб - сайт саҳифасига ёхуд бошқа ахборот ресурсига ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштирилгунига қадар унинг тўғрилигини текшириш мажбурияти юклатилган.

Қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатларини олиб бориш вилоят ИИБга юклатилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг