Боёвутдаги «ўқишга киритиш операцияси» қимматга тушди
![Боёвутдаги «ўқишга киритиш операцияси» қимматга тушди](http://static.xabar.uz/crop/3/0/720_460_95_30801053.jpg)
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Боёвут туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Унда фуқаро И.И. фуқаролар С.М. ва О.Р.нинг ишончига кириб, уларни 4 000 АҚШ доллари эвазига қўшни Қозоғистон Республикасидаги олий ўқув юртларидан бирига ўқишга киритиб, кейинчалик ўқишини Ўзбекистон Республикасидаги олий ўқув юртига кўчириб беришини айтиб 3 900 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter