Бухорода «Isuzu» ёниб кетди (фото)

Жорий йилнинг 17 январь куни Бухоро вилояти, Бухоро туманида жойлашган «Жондор» автотураргоҳида «Isuzu» русумли автобусда ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати маълумот берди.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Автобуснинг айрим қисмлари ёнғиндан зарарланган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Бухоро тумани ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғин содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter