Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухоро йўлида бир неча киши ҳалок бўлди

Бухоро йўлида бир неча киши ҳалок бўлди

Фото: «Xabar.uz»

Жорий йилнинг 20 феврал куни соат 22:10 ларда Бухоро аэропорти томонидан Когон туманига кетиш йўлида аянчли ЙТҲ содир бўлди.

Қайд этилишича, Р.А. исмли шахс ўз бошқарувида бўлган «Кобалт» русумли автомашинасида йўлнинг 1-километрига етганида, ўзидан олдинда у билан бир йўналишда ҳаракатланиб бораётган, фуқаро Ж.Ш. бошқарувидаги «Матиз» русумли автомашинанинг орқа томонидан уриб юбориб, йўл транспорт ҳодисаси содир қилган.

Транспорт ҳодисасида Кобалт автомашинаси қисқа туташув натижасида ёниб кетган.

Натижада «Матиз» автомашинаси ҳайдовчиси воқеа жойида, оғир тан жароҳати олган «Матиз» йўловчилари ва «Кобалт» автомашинаси йўловчиси касалхонада вафот этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг