Чехияда поездлар тўқнашуви оқибатида бир киши ҳалок бўлди
Чехия Республикасининг Теплица шаҳри яқинида иккита юк поезди тўқнашиб, бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда 4 апрель куни TN.nova телеканали хабар берди.
Тўқнашувдан сўнг локомотивлардан бири ёниб кетган. Ёнғинни ўчиришга тўққизта ёнғин бригадаси жалб қилинган.
Шунингдек, бир киши жабрлангани маълум, у вертолётда шифохонага етказилган.
Воқеа жойида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари шуғулланмоқда. Ҳодиса темир йўл инспекцияси томонидан текширилмоқда.
Темир йўлларнинг бош инспектори Ян Кучеранинг сўзларига кўра, поездлар тўқнашуви оқибатида темир йўлга зарар етган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter