Чилонзорда йўлтўсарлар қўлга олинди
2022 йил 20 февраль тунги соат 00:05да, номаълум шахслар ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида, бошқарувларида бўлган «Spark» русумли (давлат рақами мавжуд бўлмаган) автомашинада йўлтўсарлик қилишади.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, улар Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 2-Қатортол кўчасидан Муқимий кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган 21 ёшли Ш.Х.,нинг бошқарувидаги «Matiz» русумли автомашинасини олдидан тўсиш йўли орқали тўхтатишиб, уни автомашинадан тушириб, юз қисмига бир неча маротаба мушт тушириб, тан жароҳати етказишган ҳамда автомашина ичида бўлган 150.000 сўм пул маблағларини қўлга киритишиб, ҳодиса жойидан яширинишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 164-моддаси 2-қисми «б» банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида, мазкур жиноятни 23 ёшли Э.И. ва М.А.лар содир этганликлари аниқланиб, улар процессуал тартибда ушланишган.
Ҳозирда юқоридаги шахслар нима сабабдан босқинчиликка қўл урганликлари аниқланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter