Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чиқинди ташлаганнинг ўзи уни тозалаб олди

Чиқинди ташлаганнинг ўзи уни тозалаб олди

Тошкент вилояти Зангиота тумани Қахрамон МФЙ ҳудудига ўрнатилган кузатув камерасига Давлат рақам белгиси 10 В 233 ТА русумли автотранспорт воситасида белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганлик тасвири муҳрланди.

Тошкент вилояти Экология бошқармаси Зангиота тумани бўлими инспекторлари томонидан ҳолатга ойдинлик киритилди. Ҳолат Бухоро вилояти, Шофиркон тумани, Калом МФЙ да яшовчи 1987 йилда туғилган фуқаро С.Ф. томонидан ЛАБО автотранспорт воситасида чиқиндиларни ташлагани аниқлаштирилди.

Ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 91-моддаси,1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва 330 000 сўм миқдорида жарима қўлланилди.

Ҳуқуқбузар ўзи ташлаган чиқиндиларни ўзи бартараф этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг