Чироқчида унаштирилган қизининг уйига борган йигит вафот этди
Қашқадарёнинг Чироқчи тумани, Галабек маҳалласида 11 август куни бир гуруҳ йигитлар ўртасида жанжал келиб чиққан.
«Nasafnews»га кўра, бу жанжалда 22 ёшли йигит оғир тан жароҳати олиб шифохонада вафот этган.
Маълум бўлишича, шу куни 2000 йилда туғилган О.Х. унаштирилган қизининг қишлоғига ярим тунда учрашув учун боради ва қишлоқдаги бошқа йигитлар билан ўртада низо келиб чиқади. Жанжалда О.Х.ни бир гуруҳ йигитлар уриб, ўта оғир тан жароҳатлари етказишади. Шундан сўнг, йигит Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмасига олиб борилади.
Аниқ бўлишича, йигит кеча, 12 август куни оғир кома ҳолатида шифохонада вафот этган.
Ҳолат юзасидан Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter